The New York Times газетаси ҳозирда Оқ уйда муҳокама қилинаётган Эронга қарши зарба бериш вариантлари ҳақида хабар бермоқда. Буларга нафақат ҳаво ва ракета зарбалари, балки ҳали йўқ қилинмаган Эрон ядровий иншоотларига махсус кучларнинг рейдлари ҳам киради.
Нашрнинг ёзишича, Доналд Трамп ва унинг маслаҳатчилари сўнгги кунларда илгари муҳокама қилинганларга қараганда анча катта сценарийларни кўриб чиқмоқдалар. Мақсад Эроннинг ракета ва ядровий дастурларига жиддий зарар етказиш ёки мамлакат Олий Раҳбари институтини заифлаштиришдир.
Муқобил сценарийларга тартибсизликлар ва ички беқарорликни келтириб чиқариши ва Олий Раҳбар Али Хоманаийнинг ўрнини босиш учун шароит яратиши мумкин бўлган нишонларга зарбалар киради.
Исроил, ўз навбатида, Эроннинг ракета тизимига биргаликда, кенг кўламли ҳужум қилишни талаб қиладиган ўз вариантида туриб олган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.