Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ҳамда Қолғансир давлат ўрмон-овчилик хўжалиги ходимлари томонидан Сирдарё вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Шоликор” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудуди, Қолғансир давлат ўрмон-овчилик хўжалигига чегарадош ҳудудда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида 4 нафар фуқаро ўзларига тегишли ов қуроллари ёрдамида 9 дона ёввойи ўрдакни ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8 миллион 240 минг сўмдан, жами 32 миллион 960 минг сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, табиатга 3 миллион 708 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлардан етказилган зарар ва жарима ундирилиши белгиланди.
Ёввойи ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.