Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Туркиянинг Sabah нашри маълумотларига кўра, фожиа ҳақида 24 январ куни кечқурун маълум бўлган. Дуатепа маҳалласида иккиламчи хомашёларни йиғиштираётган О.Ч. исмли шахс Қўюлубоғ кўчасидаги чиқинди қутисида турган ўрамда аёлнинг жасадини топган.
Эркак топилма ҳақида полицияга хабар берган. Воқеа жойига етиб келган криминалистлар контейнерда аёлнинг бошсиз жасадини топди. Кейинроқ қўшни кўчаларни кўздан кечириш чоғида жасаднинг қолган қисмлари солинган жомадон топилди.
Хабар берилишича, жиноят изидан Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Туркиядан Гуржистонга учиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинган.
Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши Истанбул ва Анқарада норозилик намойишларига сабаб бўлди. Истанбулда акция иштирокчилари “Усмонбей” метро бекатидан марҳумнинг жасади топилган кўчагача пиёда юриб борди. Намойишчилар “Мигрант аёллар ёлғиз эмас” ва “Аёллар ҳаёти муҳим” деган ёзувларни кўтариб олган эди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.