АҚШ давлат котиби Ўзбекистон коронавирусга қарши туришга тайёр эмаслигини айтди

АҚШ давлат котиби Ўзбекистон коронавирусга қарши туришга тайёр эмаслигини айтди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистон инфратузилмалари коронавирусга қарши туриш учун тайёр эмаслигига эътибор қаратди, деб хабар беради Sputnik.

«Биз вирусдан ҳимояланиш учун керакли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудлар мавжудлигидан хавотирдамиз. Коронавирус каби кенг кўламли хавфга қарши тура олиш имкониятига эга бўлмаган, Хитой билан узоқ чегарадош Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлдим», — дейди Помпео.

Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ ўз бюджетидан 100 миллион доллар ажратиш ниятида. Бу пуллар нафақат Хитойда коронавирусга қарши курашиш учун, балки Ўзбекистон ва Қозоғистон каби бунга жуда муҳтож бўлган давлатларни ҳам молиялаштиришга йўналтирилади.

Майкл Помпео хавфга қарши глобал, ўз вақтида ва тўғри жавоб қайтариш лозимлигини қайд этган.

«Биз эпидемияни тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрланяпмиз. Ҳозиргача 100 миллион доллар ёрдам пули ажратдик. Балки бу сумма яна ошар. Ушбу ёрдам шубҳасиз, Хитойдагиларга ёрдам бериш учун юборилади, бироқ хавфга қарши ўз вақтида жавоб бериш мақсадида дунёнинг бошқа жойларида ҳам ишлатилади», — дейди АҚШ давлат котиби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!