АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистонига келди

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистонига келди

Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони расмий хабар агентлиги СПА хабар берди.

Хабарга кўра, қирол Салмон билан Майк Помпео пойтахт Ар-Риёд шаҳрида учрашди.

Учрашувда Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди. Ар-Риёд ва Вашингтоннинг минтақадаги ўзгаришларга нисбатан позицияси ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар кўздан кечирилди.

Помпео твиттер орқали билдирган изоҳида, АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонининг хавфсизлигини та’минлашга содиқ эканлигини қайд этиш учун Ар-Риёдга ташриф буюришдан мамнун эканлигини ифода этди.

АҚШ котиблиги қолаверса, Эроннинг минтақадаги “қора ниятли” хатти-ҳаракатларига Саудия Арабистони билан биргаликда қарши чора кўришда давом этишини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!