АҚШ бошлиқ коалициянинг авиазараблари оқибатида Дайр-аз-Зорда 62 киши ҳалок бўлди

АҚШ бошлиқ коалициянинг авиазараблари оқибатида Дайр-аз-Зорда 62 киши ҳалок бўлди

АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари томонидан Суриянинг Дайр-аз-Зор минтақасига берилган авиазарбалар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда SANA Сурия давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сурия давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, коалиция кучлари минтақа шарқидаги ас-Суса ва ал-Бубадран шаҳарчаларидаги тинч аҳоли уйларига зарба берган; авиазарбалар айнан қачон берилганига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ, 18 октябрь куни ас-Сусадаги уйларга зарбалар берилгани ҳақида хабарлар берилган эди. Бироқ унда қурбонлар сони айтилмаганди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!