Нашр маълумотларига кўра, Россияда қамалган мухолифатчи Навалнийни Германияда чеченистонликни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган қотил Вадим Красиковга алмаштириш ғояси илк бор 2022 йил ёзида пайдо бўлган. Бу жараёнга АҚШ ҳам қўшилган, Вашингтон Россия қамоқхоналаридан бир нечта америкаликни озод қилишни хоҳлаган. Алмашинув жараёнини тайёрлашда Ҳиллари Клинтон, Роман Абрамович ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри ҳам иштирок этган.
2023 йил апрел ойида Навалнийнинг тарафдорлари Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашган, аммо у рус мухолифатчисини Красиковга алмаштириш режасига шубҳа билан қараган. У халқаро ҳуқуққа ишора қилиб, қотилни озод қилиш Европа учун янги сиёсий қотилликларга йўл очишидан хавотир билдирган. 2023 йил ёзида, гарчи Олаф Шолц ҳам ушбу жараённи қўллаб-қувватлаган бўлса-да, Бербок ўз позициясида қатъий туришда давом этган, деб ёзади Der Spiegel.
Нашр кузнинг охирига келибгина Германия канцлери ташқи ишлар вазирини ишонтиришга муваффақ бўлганини ёзади. Қайд этилишича, Берлин ва Вашингтон Красиков ва Ғарб қамоқхоналарида турли жиноятлари учун жазо муддатларини ўтаётган бир неча россиялик махсус агентларни The Wall Street Journal журналисти Эван Гершкович, АҚШ денгиз пехотаси аскари Пол Уилан ва рус мухолифатчиси Навалнийга алмаштиришга келишиб олган. Бироқ 2024 йил феврал ойида Навалний қамоқхонада вафот этган ва август ойидаги алмашинув жараёни усиз амалга оширилган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди.
Бутун дунёда одамлар осмонда сирли спираллар пайдо бўлганига гувоҳ бўлишди. Хусусан, Россия, Франция, Германия ва Полшада яшовчилар бу ғайриоддий ҳолатни ўз кўзлари билан кўришди.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.