Ангренда йигит ўз тенгдошини пичоқлади

Ангренда йигит ўз тенгдошини пичоқлади

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 03 июнь куни соат 23:30 да, 21 ёшли М.С. Ангрен шаҳар Оҳангарон кўчасида жойлашган “Ал-Азиз” кафеси олдида жойлашган автобус бекати атрофида, таниши 21 ёшли А.О. билан ўрталарида юзага келган келишмовчилик оқибатида М.С. ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан О.А., нинг ўнг биқин соҳасига бир маротаба зарб билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада О.А. олган тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар марказий шифхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!