Андижонда учта уй портлагани ростми?

Андижонда учта уй портлагани ростми?

Бугун, 6 февраль куни соат 14:26 да Андижон тумани, «Гумбаз» МФЙ, Зилол кўчасида жойлашган хонадоннинг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнаётганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин соат 14:35 да қуршаб олиниб, 14:50 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари қайт этилмади.

Ижтимоий тармоқларда «Андижон тумани Ҳакан қишлоғида 3 та уй портлабди» деган гап рад этилди, воқеа жойида портлаш рўй бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!