Андижонда сувни симирган “олғир”лар қўлга тушди

Андижонда сувни симирган “олғир”лар қўлга тушди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан сув истеъмоли соҳасида юзага келаётган ноқонуний ҳолатлар аниқланмоқда.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Х.С.нинг ичимлик ҳамда оқава сув тармоғини ўрганиши давомида ноқонуний ҳолат аниқланган.

ЯТТ Х.С. сув ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан диаметри 15 мм.га тенг бўлган қувур улаб олиб ичимлик сувидан фойдаланиб келган. Натижада таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори 5 млн. 147 минг 520 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, истеъмолчи тармоқдан ажратилди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудида фаолият юритиб келаётган корхоналардан бирининг ичимлик ҳамда оқава сув тармоғи ўрганилиши давомида яна бир ноқонуний ҳолат аниқланди. Корхона сув ҳисоблагич ўрнатмасдан, шартномасиз, рухсатсиз, диаметри 20 мм.га тенг бўлган қувур улаб олиб фойдаланиб келган.

Оқибатда таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори 1 млн. 309 минг 440 сўмни ташкил этди ва унга нисбатан тегишли жазо белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!