Андижонда маст ҳолатда ухлаб қолган эркакни поезд босиб кетди (+видео)

Андижонда маст ҳолатда ухлаб қолган эркакни поезд босиб кетди (+видео)

Андижон иккинчи темир йўл бекатида тунда фуқарони поезд босиб кетди, деб хабар қилади "Замон" мухбири.

Андижон локомотив депоси машинисти тепловоз билан бўш вагонларни саралаётганда маст ҳолдаги эркак темир йўл рельсларига оёқларини қўйиб ухлаб ётган бўлган. Натижада аянчли ҳодиса юз берган.

Фуқаро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. У икки оёғидан ҳам айрилган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!