Андижонда келинойисини пичоқлаб, қочиб кетган аёл қидирилмоқда

Андижонда келинойисини пичоқлаб, қочиб кетган аёл қидирилмоқда

Андижон аёл ўз келинойисини пичоқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "Aniq.uz"га маълум қилди.

"18.06.2021 йил соат 1830 ларда Андижон шаҳри, Наврўз маҳалласида яшовчи руҳий касал М.Ходжаева (1985 й.т., судланмаган) яшаш хонадонида ҳеч бир сабабсиз келинойиси Г.Ходжаева (1986 й.т., судланмаган, ишсиз) билан ўзаро жанжаллашиб, Г.Ходжаевани қасддан ўлдириш мақсадида ошхона пичоғи билан ўнг кўкрак қафасига бир маротаба урган вақтида, Г.Ходжаева кўчага қочиб чиқиб кетганлиги учун М.Ходжаева ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятини охирига етказа олмай ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

18.06.2021 йилда шаҳар прокуратураси томонидан М.Ходжаевага нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда", дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!