Анчелотти Фергюсонни ортда қолдириб, Чемпионлар лигасида мутлақ рекордчи бўлди

Анчелотти Фергюсонни ортда қолдириб, Чемпионлар лигасида мутлақ рекордчи бўлди

Карло Анчелотти мураббий сифатида Чемпионлар лигаси ўйинида ғалаба қозониш бўйича мутлақ рекордчига айланди.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Реал” ўз майдонида “Брага”ни мағлуб этди (3:0).

Анчелотти мураббий сифатида турнирдаги 116-ғалабасини қўлга киритди.

Италиялик мутахассис Алекс Фергюсонни ортда қолдириб, бутун турнир тарихидаги ғалабали ўйинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

Чемпионлар лигасида Анчелотти "Реал"дан ташқари "Парма", "Ювентус", "Милан", "Челси", "ПСЖ", "Бавария" ва "Наполи"ни бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!