Ана холос! Туркиядаги “Авлиё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

Ана холос! Туркиядаги “Авлиё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

Туркиянинг Либерал демократик партияси Истанбулда масжидга айлантирилган “Авлиё София”ни қайтадан музей ҳолатига қайтариш талаб билан чиқди. 

“Давлат кенгашининг “Авлиё София”ни музейга айлантириш ҳақидаги қарорни бекор қилиши Президент маъмуриятининг “Авлиё София”ни аввалги мақомига қайтариши учун асос эмас. Мавжуд халқаро битимларга биноан маданий мерос объекти ҳисобланувчи “Авлиё София”ни асраш зарур”, – дейилади партия тарқатган баёнотда. 

Партиянинг иддаосига кўра, “Авлиё София”нинг масжидга айлантирилиши маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш бўйича ЮНЕСКО конвенциясига зиддир.  

Партия етакчиси Гултекин Тирпанжи имзолаган баёнотда “Авлиё София”ни масжидга айлантириш бўйича 10 июлда қабул қиланган қарор мазкур обиданинг оламшумул қийматига салбий таъсир кўрсатиши айтилган.  

Либерал демократик партияга 1994 йилда асос солинган бўлиб, Туркиянинг кичик партияларидан бири ҳисобланади. Бир пайтлар Туркияда марихуанани қонунийлаштириш таклифи билан чиққан эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!