Ана холос! Рассомнинг Месси ҳақидаги 6 йил олдинги башорати ҳақиқатга айланди (фото)

Ана холос! Рассомнинг Месси ҳақидаги 6 йил олдинги башорати ҳақиқатга айланди (фото)

Бу, албатта, ақлбовар қилмас ҳолат, аммо айни ҳақиқат бангладешлик рассом Суас Найяннинг Барселона етакчиси Месси ҳақида чизган картинаси бугун ҳақиқатга айланди.

2013 йилда чизилган расмда Месси 10 рақамда тасвирланган ва ўзига хос усулда рақибларини ортда қолдириб кетмоқда. Буни қарангки, худди шу ҳолат яқинда Бетис га қарши ўйинда такрорланди. Битта фарқ шундаки, суратда рақиблар 5 та, Бетис га қарши ўйинда эса Лео 4 та рақибни алдаган. Аммо алдаш усули 6 йил олдин тасвирланган сурат билан шунчалик ўхшашки, ҳайрон қоласиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!