Ана холос! Қўқон кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекция қилиниши ҳазил бўлиб чиқди

Ана холос! Қўқон кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекция қилиниши ҳазил бўлиб чиқди

18 август куни ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекцияси қилинаётгани тасвирланган видео тарқалганди. Қўқон шаҳр ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.

Қўқон шаҳар «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетган.

«Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган», — дейилади хабарда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!