Бразилиялик футбол юлдузи Неймарнинг судга "Барселона"дан пул ундириб бериш ҳақида қилган даволари рад этилди. Суд, аксинча, Неймар "Барселона"га 6.7 миллион евро (7.53 миллион доллар) миқдорида маблағни қайтариб бериши кераклиги ҳақида ҳукм чиқарди.
Неймар 2017 йилда рекорд миқдордаги сумма 222 миллион доллар эвазига ПСЖ жамоасига ўтганидан кейин ўзининг собиқ жамоаси "Барселона"ни судга берган ва ундан 43.6 миллион евро пул талаб қилганди. Лекин суд бразилиялик форварднинг даволарини рад этди ҳамда "Барселона" фойдасига ҳукм чиқарди. Энди у беш кун ичида судга апелляция бериши мумкин.
Неймар "Барселона" таркибига 2013 йилда қўшилганди. У 2016 йилда жамоа билан янги беш йиллик шартнома имзолаган. Ушбу шартномада 43.6 миллион евро миқдордаги мукофот пули тўланиши келишилган ва унинг 14 миллиони олдиндан тўланган. Қолган 29 миллион евро 2017 йилнинг августида тўланиши керак эди. Аммо 2017 йилнинг 3 августида Неймар "Барселона"ни тарк этди.
Шундан кейин "Барселона" Неймарга шартномаси бузилгани ва қолган маблағни тўламаслигини айтган. Ўз навбатида "Барселона" ҳам Неймар устидан судга даво қилиб, олдиндан тўланган 14 миллион евронинг қайтарилишини ва зарарлар учун яна 8.5 миллион евро тўлашини сўраган.
«Суднинг ҳукмига биноан Неймарнинг 43.6 миллион еврони ундириш ҳақидаги давоси тўлалигича рад этилди ва Барселона фойдасига қарор чиқарилди. Энди футболчи Барселона жамоасига 6.7 миллион евро қайтариши керак» дея хабар берган "Барселона" клуби.
"Барселона" ва Неймар ўртасидаги молиявий келишмовчиликларга қарамай футболчи ва клубнинг иккови ҳам қайта бирлашиш истагида. Ҳатто ўтган йили Барселона ПСЖ билан Неймар борасида музокаралар олиб борганди. Лекин унда келишувга эришилмади.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
“Нефтчи” футбол клубида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритган, беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган, Японияда ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, тажрибали футболчи ва мураббий Абдусамат Дурмонов вафот этди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.