АҚШ “Америка Овози”нинг хориждаги айрим офисларини ва радиостанцияларини ёпади — The New York Times.
"Федерал молиялаштиришга эга бўлган ва" матбуот эркинлиги чекланган” мамлакатлар учун мустақил хабарлар тайёрлайдиган ахборот ташкилотининг тўлиқ ишлашини таъминлаш бўйича суд буйруғига қарамай, Трамп маъмурияти ўтган ҳафтада қонун чиқарувчиларга “Америка овози”нинг эфир имкониятларини қисқартириш режалари ҳақида хабар берди", дея ёзмоқда нашр.
АҚШ Конгрессига юборилган мактубга кўра, Жакарта (Индонезия), Исломобод (Покистон), Найроби (Кения) ва Прага (Чехия) ҳудудларини ўз ичига олган олтита хорижий бюро ва тўртта маркетинг офиси ёпилади.
"Бу режа Трамп маъмуриятининг федерал маблағлар ҳисобидан ишлайдиган хориждаги ахборот ташкилотларини қисқартиришга қаратилган кенг қамровли кампаниясининг бир қисмидир", дейилади мақолада.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашрнинг хабар беришича, бир неча кун аввал разведка мақсадида Гренландияга юборилган Бундесвер ҳарбийлари гуруҳи оролни кутилмаганда ва ҳеч қандай тушунтиришсиз тарк этмоқда.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.