Мичиганлик шифокор жинсий зўравонлик ва беморларни яширин кузатгани учун 35 йилдан 60 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда People журнали хабар берди.
Журналга кўра, 42 ёшли Умайр Эжазга нисбатан жиноий иш 2024 йилда унинг рафиқаси ўзи, болалари ва бошқа аёл қариндошлари акс этган яширин видео тасвирларни полицияга топширганидан сўнг қўзғатилган.
Тергов шуни кўрсатдики, шифокор шифохона хоналарига ҳам яширин камералар ўрнатиб, бу билан беморнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги қонунларни бузган ва шифокор лавозимини суиистеъмол қилган.
Юқоридаги айбловларга қўшимча равишда, Эжазнинг бир қанча беморлари касалхонада уларга жинсий тажовуз қилгани ҳақида судга даъво қилишган.
Журнал Окленд округи шерифи Майкл Бушарнинг сўзларидан иқтибос келтиради: "Мен судья Андерсоннинг ҳукм чиқариш қарорини ва прокурорнинг бу касал одамни тўлиқ жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларини олқишлайман".
Журнал Эжаз иши бўйича тергов ҳали ҳам давом этаётганига урғу беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.