Ҳар бир инсон ўзининг кичкина дунёси - яъни яшайдиган шахсий уйи бўлишини орзу қилади. Шу ниятда, Музработ туманида яшайдиган А.Т. ҳам оила қуриб, фарзандли бўлганидан сўнг, яшаш жойи сотиб олишни режалаштиради.
Туман марказидаги янги кўп қаватли уйлардан бирини сотиб олиш учун А.Т. уй эгаси Н.Т. билан келишиб, тўловнинг бир қисмини амалга оширади. Ниҳоят, ўз уйига эга бўлдим, деб хурсанд бўлган чоғида, кутилмаган ҳодиса юз беради - уйнинг иккинчи "харидори" пайдо бўлади.
Текширувлар натижасида, Н.Т. бир уйни иккита харидорга ваъда қилиб, иккаласидан ҳам пул олгани маълум бўлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд Н.Т.га нисбатан жазо чораларини қўллайди. Жабрланувчи А.Т. фойдасига эса 70 миллион сўм моддий зарар ундирилиши белгиланади.
Бироқ, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ихтиёрий равишда амалга оширилмаганлиги сабабли, Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди ва натижада фуқаро фойдасига 70 миллион сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Фуқаро А.Т. бузилган ҳуқуқлари тикланганидан хурсанд эканлигини билдириб, бошқаларни уй сотиб олишда керакли ҳужжатларни текшириб, эътиборли бўлишга чақирди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.