Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Президент Зеленский шу ҳафта бошида Шимолий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш бўйича PURL дастурига қўшимча 500 миллион доллар киритишини эълон қилганини эслатди.
"Биз бошқа кучли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни, авиациямизни кучайтиришни ҳам тайёрлаяпмиз - Франция билан кучли келишувни тайёрлаяпмиз ва яқин келажакда уни якунлаймиз, ишончим комилки, бизнинг - тарихий келишув," - дея қўшимча қилди Зеленский.
Шунингдек, президентнинг сўзларига кўра, Украина томони Греция билан "шу қиш ва стратегик истиқболда Украинага газ етказиб бериш имкониятларини максимал даражада кенгайтириш учун энергетика бўйича" келишув тайёрламоқда.
Украина президенти 16 ноябрь куни Грецияга, эртаси куни Францияга ташриф буюриши керак.
"ЕП"нинг эслатишича, октябрь ойи охирида Франция президенти Эммануэл Макрон Франция Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам беришини айтган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.
Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган.
Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган.
Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.
Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган.
Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди.
Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда.
Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози.
Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган.
Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда.
1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади.
2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.