Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнис шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ оила турмуш қурди.
AFP хабарига кўра, очиқ ҳавода ўтказилган тадбир давом этаётган гуманитар инқироз шароитида маҳаллий аҳолига қисқа бир лаҳзалик қувонч бағишлаган кам сонли оммавий тадбирлардан бири бўлди.
Жами 54 жуфт эр-хотин иштирок этди, уларнинг кўплари сўнгги ойларда яқинларини йўқотиш, уйларининг вайрон бўлиши ва мажбуран кўчирилишни бошдан кечирган. Келинлардан бири журналистларга тўйга оғир хотиралар билан ташриф буюрганини айтди: у ота-онасини ҳам, бир нечта оила аъзоларини ҳам йўқотган.«Бундай оғриқдан кейин бахтни ҳис қилиш жуда қийин», дейди у.
Қайғу ва қийинчиликларга қарамай, ташкилотчилар оммавий маросим ёш жуфтликларга ҳаётларида янги бобни бошлаш имкониятини беришга мўлжалланганлигини таъкидладилар. Тўй тадбирни тўлиқ молиялаштирган гуманитар ташкилот кўмагида ўтказилди, улар ижарага олишдан тортиб, тўй либослари ва бошқа харажатларни қопладилар.
Ғазода жанглар ва оғир иқтисодий вазият туфайли бундай ҳодисалар камдан-кам учрайди, аммо маҳаллий аҳоли уларни бардошлилик, умид ва нормал ҳаётга интилиш рамзи сифатида кўради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.