Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнаси вақтида такибдаги бир қанча футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Клуб спорт директорлари бош мураббий Хаби Алонсо билан бирга жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Мазкур рўйхатдан Ферлан Менди, Дани Себальос, Эндрик, Браим Диас ва Рауль Асенсио каби футболчилар жой олган. Клубнинг асосий мақсади — кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларни бошқа жамоага ўтиш имкониятини яратиш, янги трансферлар ҳамда ўзини кўрсатмоқчи бўлган ёшлар учун жой бўшатиш.
Ферланд Менди билан боғлиқ вазият яна клуб ичида муҳокама қилинмоқда. Франциялик ҳимоячи айрим пайтларда ишончли ўйин кўрсатаётган бўлса-да, унинг жароҳатларга мойиллиги туфайли клуб футболчи билан хайрлашиш вариантини кўриб чиқмоқда. Дани Себальосда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда.
Эндрик бўйича клубнинг режаси аниқ: у мавсум охиригача “Лион”га ижарага берилиши кутилмоқда. Бу орқали бразилиялик ҳужумчига Европа футболига мослашиш, мунтазам ўйин амалиёти ва зарур тажриба тўплаш имконияти яратилади. Унинг иқтидорига шубҳа йўқ, бироқ “Реал”нинг ҳужум чизиғидаги кучли рақобат сабаб клуб вақтинча ижарани энг тўғри йўл деб билмоқда.
Менди, Себальос ва Эндрикдан ташқари, Браим Диас ҳамда Рауль Асенсио ҳам “Реал”ни тарк этиши мумкин. Сабаби уларга ҳам етарли ўйин амалиёти берилмаяпти, шу боис мазкур футболчилар ҳам жамоадан кетиш энг тўғри вариант деб билмоқда. Мадрид клуби эса уларга янги жамоа топишда ёрдам беришга тайёр. Сабаби клуб раҳбарияти Хаби Алонсо режаларига кирмаётган футболчиларга маош тўлаш, ортиқча харажат деб ҳисобламоқда.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Давлат думаси депутати Светлана Журовага кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путинга юборган хабарини АҚШнинг махсус вакили Стив Витковнинг Москвага ташрифи билан боғлаш мумкин.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.