Индонезия, Таиланд, Шри-Ланка ва Малайзияда юз берган сув тошқинлари натижасида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, дея ёзмоқда The Guardian
Жануби-шарқий Осиёнинг уч мамлакати – Индонезия, Малайзия ва Таиландда бир ҳафта давом этган кучли ёмғирлар, шамол ва кўчкилар оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлди, 4 миллиондан ортиқ одам жабрланди.
Таиланд жанубида талофатлар айниқса оғир бўлиб, деярли 3 миллион киши жабр кўрган. Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганлар сони 170 кишига етганини ва бу рақам янада ошишини билдирган.
Индонезиянинг Ғарбий Суматра ҳудудида эса тошқин 1,1 миллиондан ортиқ аҳолига зарар етган. Индонезияда ҳалок бўлганлар сони бир кун ичида 303 нафардан 435 нафарга ошган. Ғарбий Суматра провинциясида кўчкилар қишлоқларни вайрон қилган, кўплаб аҳоли пунктлари билан алоқа узилган. Қутқарувчилар вертолётлар ёрдамида йўл орқали етиб бўлмайдиган ҳудудларга ёрдам етказмоқда. Расмийларга кўра, Индонезияда 406 киши бедарак йўқолган, 213 мингдан ортиқ одам уйини тарк этган.
Шунингдек, Шри-Ланкада циклон оқибатида камида 153 киши ҳалок бўлган, 191 киши бедарак йўқолган ва ярим миллиондан ортиқ одам жабрланган.
Нашрнинг қайд этишича, бу 2004 йилдаги ҳалокатли цунами воқеасидан бери минтақада кузатилган энг кучли табиий офатдир, дея ёзмоқда The Guardian.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган.
Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган.
Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.
Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган.
Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди.
Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда.
Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози.
Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган.
Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда.
1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади.
2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг айтишича, Еврoпа, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё–Тинч океани минтақасида хавфсизлик вазияти ёмонлашмоқда.
АҚШда миграция рейдлари ҳақида хабар тарқатадиган ICEBlock иловасининг яратувчиси Жошуа Аарон Трамп маъмуриятини судга берди. Унинг айтишича, ҳукумат Apple’ни иловани App Store’дан олиб ташлашга босим ўтказган ва бу сўз эркинлигини бузишдир.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.