Германияда мамлакат армиясига учун мўлжалланган 20 минг дона патрон ўғирлаб кетилди
Бу ҳақда Der Spiegel хабар бермоқда.
Немис нашрнинг ёзишича, ўқ-дориларни фуқаролик компанияси ташиган. Патронлар юкланган юк машинаси ҳайдовчиси Бург шаҳрига етиб келгач, тунаш учун меҳмонхонага кирган. У ўз юк машинасини яқин жойдаги қўриқланмайдиган автотураргоҳга қўйиб кетган. Ўқ-дориларнинг йўқолгани фақат эртаси куни, у Бундесвер казармасига етиб келганида аниқланган.
"Бу тасодифий ўғирлик бўлиши эҳтимолдан йироқ. Ўғирлик олдиндан режалаштирилган бўлиши мумкин", — деди Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) вакили.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
<
