Грузия полицияси ҳужуматга қарши намойишчиларни тарқатиш учун Биринчи жаҳон уруши даврида ишлатилган заҳарли модда билан тўлдирилган сув пуркагичлардан фойдаланган, деб хабар бермоқда BBC.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Бромбензилцианид моддаси Биринчи жажон уруши даврида (1914-1918 йиллар) Антанта давлатлари томонидан Ғарбий фронтдаги жанглар учун ишлаб чиқилган бўлиб, узоқ муддатли салбий оқибатларининг хавфи туфайли 1930 йиллардан кейин қўлланишдан олиб ташланган.
Грузиянинг бир қатор шаҳарларида, жумладан пойтахт Тбилисидаги норозилик намойишлари 2024 йил ноябр ойи охирида ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси, мамлакатнинг Евроиттифоққа қўшилиши бўйича музокараларни тўхтатганини эълон қилгач бошланган. Намойишчилар ўзларига қарши сув пуркагичлар қўллангандан кейин ғайриоддий аломатлар, хусусан, терининг куйиши, нафас қисиши, йўтал ва ҳафталаб давом этган кўнгил айнишидан шикоят қилишган.
Ўзи ҳам сув пуркагич остида қолган грузиялик педиатр Константин Чахунашвили тахминан 350 нафар жабрланувчини ўрганди ва уларнинг деярли ярми ножўя таъсирларни бир ойдан ортиқ вақт давомида бошидан кечирганини аниқлади.
Грузия ИИВ махсус бўлинмасининг собиқ ходими Лаша Шергелашвили BBC'га 2009 йилда сув пуркагичлар учун камит моддаси синовдан ўтказилганини айтиб берган. BBC 2019 йил декабр ойида махсус бўлинмага оид инвентар рўйхатини қўлга киритиб, унда UN1710 ва UN3439 кодлари билан белгиланган иккита номаълум кимёвий модда борлигини аниқлади. Таҳлил натижасида UN1710 трихлороэтилен, UN3439 эса бромбензилцианид бўлиши мумкинлиги маълум бўлган.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.