Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штати, Сагар шаҳрида яшовчи Сарвагя Сингҳ Кушваҳа атиги 3 ёш 7 ой 13 кунлигида тарихдаги энг ёш ФИДE Рапид рейтингли шахматчи бўлди. У 1572 рейтинг очкоси билан 2025-йил декабрь ойида эълон қилинган ФИДE рапид рўйхатига киритилди.
Сарвагя сентябрь ойида 24-бор ташкил этилган RCC Rapid Rated Cup мусобақасида илк бор иштирок этиб, 1542 рейтинг очкосига эга рақибини мағлуб этган. Октябрда эса Мадҳя Прадешнинг Ҳандва шаҳридаги Shri Dadaji Dhunivale Rapid Rating Open турнирида яна бир кучли шахматчини енгди (1559 рейтинг очко).
Ноябр ойида у Чиндвара ва Индоре шаҳарларида бўлиб ўтган иккита рапид турнирида иштирок этиб, 1542 рейтинг ошкоси бори рақибини иккинчи марта мағлуб этди. Сингҳ навбатдаги баҳсда 1696 рейтингли шахматчига қарши дона суриб, унга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади. Натижада, Сарвагя ўзининг илк расмий рапид рейтингини қўлга киритди.
“Фарзандимизнинг ФИДE рейтингига эга бўлган дунёдаги энг ёш шахматчи бўлгани биз учун катта фахр ва шараф. Биз келажакда унинг гроссмейстер бўлишини хоҳлаймиз”, деди Кушваҳанинг отаси Сиддҳарт Сингҳ.
Маълумот учун, аввалги рекорд ўтган йили 3 ёш 8 ой ва 19 кунлигида ушбу натижага эришган Аниш Саркарга насиб этган эди. Энди эса мазкур натижа яна бир 3 ёшли ҳиндистонлик истеъдод томонидан янгиланди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашрнинг хабар беришича, бир неча кун аввал разведка мақсадида Гренландияга юборилган Бундесвер ҳарбийлари гуруҳи оролни кутилмаганда ва ҳеч қандай тушунтиришсиз тарк этмоқда.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.