Ана холос! Мушук бош вазир ўринбосари бўлди

Ана холос! Мушук бош вазир ўринбосари бўлди

Шу ҳафтада Уляновск вилоятида кутилмаган воқеа содир бўлди. Чиқиндиларни йиғиш мажмуасининг ишчиларидан бири тирик мушукни қоп ичидан топиб олади. Сал қолса мушук тириклигича майдалагичдан чиққан бўлар эди.

Кузатув камерасидан олинган видеоёзув тезда интернетда тарқалди, кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳайвонни қопга солганлардан ғазабландилар.

Қутқарилган жонвор ветеринария клиникасида текширилди. Шифокорнинг фикрига кўра, мушук уйда боқилган, у соғлом эди. Ушбу уй ҳайвони бургага қарши восита билан тозаланди ва эмлашлар учун навбатга ёзилди. Шундан сўнг мушукни Уляновск вилоятининг табиат вазири Гулнар Раҳматулина ўз қарамоғига олди.

"Мен мушукни вазирликка олиб кетаман, у биз билан ишлайди! Биз унга лавозим ажратдик - у ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича вазир ўринбосари бўлади. Шубхасиз у шу ерда яшайди ҳам ва биз идора ходимлари унинг учун барча маъсулиятни зиммамизга оламиз”, деди вазир.

Мушук чиқинди йиғиш мажмуаси ходимлари томонидан қутқарилган ягона жонзод эмас. Илгари улар африка типратикони ва иккита қизил бошли тошбақаларни топиб олган эдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!