“Америка афсонаси”нинг набираси ўз жонига қасд қилди

“Америка афсонаси”нинг набираси ўз жонига қасд қилди

АҚШда Элвис Преслининг 27 ёшли набираси, мусиқачи Бенжамин Кио вафот этди.

Қайд этилишича, мусиқачининг жасади Калабасас (Калифорния) шаҳридаги уйида топилган.

Дастлабки терговларга кўра, Бенжамин ўз жонига қасд қилган.

Бенжаминнинг онаси Лиза Мари Пресли – Элвис Преслининг ягона қизи бўлиб, Бенжаминдан ташқари яна уч қизни вояга етказган.

Элвис Пресли - таниқли америкалик қўшиқчи ва актёр бўлиб, 1967, 1972 ва 1974-йилларда Гремми мукофотига сазовор бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!