Алишер Султонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимида қоладиган бўлди

Алишер Султонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимида қоладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро тузилмасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди. Яъни ушбу соҳадаги бош вазир ўринбосари айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиши ҳақида қоида чиқариб ташланди. Бу ҳақда телеграмдаги "davletovuz" канали хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Алишер Султанов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари сифатида қолади.

Баҳром Ашрафхонов эса “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш юритади.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!