Алексей Навалнийни Германияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган россиялик разведкачи Вадим Красиков билан алмашинуви муҳокама қилинган

Алексей Навалнийни Германияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган россиялик разведкачи Вадим Красиков билан алмашинуви муҳокама қилинган

Россиялик мaрҳум сиёсатчи Алексей Навалнийни Германияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган россиялик разведкачи Вадим Красиков билан алмашинуви муҳокама қилинган.

Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, АҚШ ва Германия етакчилари Жо Байден ва Олаф Шолц 2024 йил 9 февралда Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда эҳтимолий алмашинувни муҳокама қилишган.

Ғоя АҚШ Давлат департаментининг собиқ раҳбари Ҳиллари Клинтон томонидан қўллаб-қувватланган.

Алексейнинг рафиқаси Юлия Навалная ҳам Германия расмийларига Навалнийнинг алмашинувини тасдиқлаш илтимоси билан норасмий мурожаат қилган, деб ёзади WSJ.

Вадим Красиков Чеченистоннинг собиқ дала қўмондони Зелимхон Хангошвилини ўлдирганликда айбланиб жазони ўтаётган россиялик разведкачи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!