Алексей Навальний 30 кунлик ҳибсдан сўнг озод қилинди
Мухолифатчи Алексей Навальний 27 июль куни норозилик намойишига чақиргани учун маъмурий ҳибсда сақланаётган Москва Марказий Ички Ишлар Бошқармасининг 1-сонли махсус тергов ҳибсхонасидан озод қилинди. Бу ҳақда Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш ўз “Твиттер”ида хабар берди.
24 июль куни Симоновский суди Навальнийни 30 кунлик маъмурий ҳибсга олди. У оммавий тадбирни ташкил қилиш ёки ўтказиш учун белгиланган тартибни такроран бузганликда айбдор деб топилди. 30 июль куни Москва шаҳар суди ушбу қарорни қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳибсга олиниш пайтида, яъни 28 июль куни Навальний соғлиғидаги шикоятлари туфайли 64-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилган. Эртаси куни мухолифат ҳибсхонага қайтарилганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).