Ал-Қассам бригадалари Тал ал-Ҳава ҳудудида ноль масофадан шиддатли кураш олиб бормоқда

Ал-Қассам бригадалари Тал ал-Ҳава ҳудудида ноль масофадан шиддатли кураш олиб бормоқда

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига кеча 297 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Бурейж ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 4 та қирғин содир бўлди, 66 киши ҳалок бўлди, 241 киши яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Қаландия, Байтлаҳм, Наблус ва Женинда фаластинликларни оммавий ҳибсга олиш учун операция ўтказмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Тал ал-Ҳава ҳудудида ноль масофадан шиддатли кураш олиб бормоқда.

▪️Британия бош вазири Исроил президентини Ғазода ўт очишни тўхтатиш йўлида зудлик билан қадам ташлаш зарурлиги ҳақида маълум қилди.

▪️Босқинчи ҳаво кучлари Ливан жанубидаги Маркаба ва Аитрон шаҳарларига ҳужум қилди.

▪️Босқинчиларнинг янги буйруқлари туфайли ўн минглаб фаластинликлар Бурайж лагерини тарк этмоқда. Ғазонинг 86 фоизи шундай эвакуация режасига бўйсунди.

▪️Эрдоған: Қорабоғга кирганимиздек, Ливияга кирганимиздек, Исроил билан ҳам шундай қиламиз. Имконсиз нарсани ўзи йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!