Акасини пичоқлаб ўлдирган укага ҳукм ўқилди

Акасини пичоқлаб ўлдирган укага ҳукм ўқилди

Бундан 5 ой аввал яъни ўтган йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.

10 май куни мазкур ҳодиса юзасидан марҳумнинг укасига нисбатан очилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида кўриб чиқилди ва ҳукм эълон қилинди.

Судланувчи Нуриддин Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топилди.

Нуриддин Маҳмудовга Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди. Жазони ўташ муддати 2020 йил 17 декабрь кунидан деб ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!