Аҳоли даромадлари қанчага ошгани маълум қилинди

Аҳоли даромадлари  қанчага ошгани маълум қилинди


Марказий банк бошқарувининг жорий йил 21 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилиши якунлари бўйича Марказий банк бошқаруви раисининг маърузаси эълон қилинди.

Маърузада таъкидланишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойида шаклланган иқтисодий шароитларда, яъни пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш борасида Ҳукумат ва банк тизими томонидан кўрилган чора-тадбирлар бугунги кунда иқтисодий фаоллик, ишлаб чиқариш суръатларини пандемиягача бўлган ўсиш траекториясига чиқиб олишига имкон берган.

2021 йил 9 ойи якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши эса 6,9 фоизни ташкил этди.

Бунда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:
– саноатда ишлаб чиқариш ҳажмлари – 9 фоизга;
– қишлоқ хўжалигида – 4,2 фоизга;
– қурилиш соҳаси – 4,5 фоизга;
– асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар – 5 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича аҳоли даромадлари реал ҳисобда 10,4 фоизга ошди.

“Шу билан бирга, иқтисодиётнинг барча соҳаларида ҳам бир ҳил юқори тикланиш суръатлари кузатилмаяпти. Ички ва ташқи туризм, йўловчи ташиш, автомобил ишлаб чиқариш умумий овқатланиш соҳалари ҳали ҳам 2019 йил даражасига етгани йўқ.
Келгуси йилда ушбу соҳаларда ҳам иқтисодий жараёнларнинг тўлиқ тикланиши юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини қўллаб-қувватловчи омил бўлади”, – дейилади (https://cbu.uz/oz/press_center/reports/560649/) Марказий банк бошқаруви раисининг маърузасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!