Аграр университетда айрим йўналишларда ўқиш 4 йилдан 3 йилга туширилади

Аграр университетда айрим йўналишларда ўқиш 4 йилдан 3 йилга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 феврал куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва соҳада илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ирригация ва мелиорация тадбирлари натижасида сўнгги беш йилда 826,5 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди. Шунинг 409 минг гектари суғориладиган ерлар ҳисобига, 418 минг гектари эса лалми ва яйлов ерларда ер ости сувларидан фойдаланиш ҳамда кам сув талаб қиладиган экинларни жойлаштириш орқали ўзлаштирилди.

2030 йилгача яна 938 минг гектар яйловларни ўзлаштириш ва ҳолатини яхшилаш режалари тақдимот қилинди.

Хусусан, 2026-2027 йилларда 620 минг гектар яйлов тикланиб, шунинг 300 минг гектарида яйлов ўсимликлари экилади, 130 минг гектарида қудуқлар ўрнатилади. Натижада 960 минг бош майда шохли мол боқиш, гўшт ва жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконияти яратилади.

Янги ерларни ўзлаштиришда ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ инвестор ва лойиҳа асосида иш ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Қишлоқ хўжалигида илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш учун амалдаги институционал инфратузилмани ўзгартириш вақти келгани қайд этилди. Шу мақсадда соҳадаги 22 та илмий марказ, 260 та лаборатория ҳамда 2,5 мингдан ортиқ олим ва илмий ходимларни ягона тузилма – Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига бирлаштирилиши белгиланган.

Тақдимотда биотехнология ва молекуляр биология, ген инженерияси ва гибрид уруғчилиги, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, космик ва дрон технологиялари, ерлар деградацияси ҳамда соғлом тупроқ, органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария, рақамли қишлоқ хўжалигини академия фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида белгилаш таклиф этилди.

Академия фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирда Тошкент давлат аграр университетида 13,6 минг талаба таҳсил олаётгани, бироқ ўқув жараёнининг амалиёт билан етарлича боғланмагани сабабли битирувчиларнинг атиги 55 фоизи ўз соҳасида ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан таълим, илмий тадқиқот ва ишлаб чиқаришни узвий боғлайдиган тизим яратиш, меҳнат бозори талабига мос етук мутахассислар тайёрлаш вазифалари белгиланди.

Жумладан, келгусида университет талабаларининг 6,8 минг нафари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, корхоналар ва агрокластерларда, 2,6 мингдан зиёди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 22 та илмий-тадқиқот институтида амалиёт ўтайди.

Шунингдек, фермер ҳамда унинг ходимлари фарзандларининг тест синовларида баллари қабул параметрларига етмаганда, миқдори камайтирилган тўлов-контракт асосида университетга қабул қилиш, еттита таълим йўналиши бўйича ўқиш давомийлигини 4 йилдан 3 йилга қисқартириш таклиф этилди. Талабаларни тракторчи-машинист гувоҳномаси ва агродронлардан фойдаланишга ўқитиш йўлга қўйилади.

Тақдимотда Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг фаолияти кўриб чиқилди.

Ўтган йилда 44 минг гектар самарасиз ерларда интенсив ва саноатлашган боғ ҳамда токзорлар ташкил қилиб, 37 минг иш ўрни яратилди.

Бу ерларда ташкил этилган боғ ва токзорлар 2027 йилдан ҳосил беришни бошлаб, йилига 660 миллион доллар мева-сабзавот экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади. Масалан, Сўхда 500 гектарда олма, малина ва ўрик, Термиз туманида 164 гектарда ўрик ва шафтоли, Оҳангарон туманида 309 гектар, Булунғурда 550 гектар ҳамда Қувада 60 гектар ерда узумнинг “Аватар” нави, Поп туманидаги 504 гектарда эса шафтоли ва олхўри плантациялари ташкил этилди.

Мазкур ишларни давом эттириб, 2026 йилда 25,5 минг гектар мевали боғлар ва 5 минг гектар узумзорлар ташкил қилиб, 48 минг доимий ҳамда мавсумий иш ўринларини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳар йили мамлакатимизга 60 миллион долларлик кўчатлар импорт қилинмоқда. Ушбу кўчатларни Европа стандартлари асосида ўзимизда тайёрлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада агентлик томонидан 200 дан ортиқ мева турларининг вирусдан холи, юқори ҳосилли оналик навлари коллекцияси яратилган. Ушбу мева турларини кўпайтириш ва барча ҳудудларга етказиб бериш мақсадида Бектемир туманида 50 гектар, Юқори Чирчиқ туманида эса 75 гектарлик “ин-витро” лабораториялари ва оналик кўчатхоналаридан иборат мажмуалар ташкил этилмоқда. Ушбу мажмуаларни йил якунигача ишга тушириб, йиллик 27 миллион дона кўчат тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Президентимиз тақдимотда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг 200 нафардан ортиқ қўмондонлари ва ўрта даражадаги зобитлари жойлашган марказга ҳужум уюштирди

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати эълон қилди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ ҳарбий йиғилиш пунктига ҳужум қилди

Видеолавҳани ижтимоий тармоқларда ИИҚК Аэрокосмик кучлари қўмондони Мажид Мусавий жойлаштирган.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

"Биз уруш ҳолатидамиз, болалар боғчаларига вақтимиз йўқ!"

Трампнинг сўзларига кўра, у Маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Рассел Воутдан болалар боғчаларига маблағ ажратмасликни сўраган

InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди

Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.