Халқаро муносабатлар бўйича ихтисослашган жуда машҳур хитойлик профессор Чжан Вейвей Яқин Шарқдаги ҳозирги можаро Тайван ва Форс кўрфази давлатларига қандай таъсир қилаётгани ҳақида ўз нуқтаи назарини билдирди:
"Форс кўрфази давлатлари Америка базаларини қуриш учун жуда кўп пул сарфлашган. Уруш бошланганда эса америкаликлар биринчи бўлиб қочиб кетишди. Улар жуда кўп пул сарфладилар ва алдандилар, кейин эса Эрон томонидан қайта-қайта ҳужумга учрадилар. Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди. У ҳеч қачон ишлар бунчалик шармандали бўлиб кетишини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак.
Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади. АҚШга ишониб бўлмаслигини англашлари керак. Умид қиламанки, улар Эрон билан бўлган бу можародан сабоқ олишди."
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.