Украина Россиянинг Донбассдан ўз қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги чақириғини рад этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди, дея хабар беради «Новости Live».
«Россия муроса таклиф қилди: биз ўз ҳудудимиздан, ҳозирда назорат қилаётган ҳудуддан чиқиб кетишимиз лозим», деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, Киев Россиянинг Украина ўзиники деб ҳисоблаган ҳудудлардан чиқиб кетишини ва репарация тўловларини асосий муроса деб билади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленский Украина қуролли кучларини Донбассдан «бугундан бошлаб» олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиши кераклигини айтган эди. Унинг аниқлик киритишича, бу кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва можаронинг қизғин босқичига чек қўйишга ёрдам бериши мумкин.
Донбасс ҳудудидан Украина қўшинларини олиб чиқиб кетилиши Россиянинг асосий талаби бўлиб қолмоқда. Украина раҳбарияти эса халқ розилигисиз бундай қарорлар чиқарилмаслигини маълум қилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.