Украина АҚШнинг THAAD мажмуаларини ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олмоқчи, деди Владимир Зеленский.
"Биз ушбу мамлакатларда бор бўлган, аммо бизда йўқ антибаллистик тизимларга умид қиляпмиз. Гап THAAD ва бошқалар ҳақида кетяпти. Бундай тизимлар Европада ҳам йўқ. Улар Украинада бўлиши жуда зарур. Масалан, Россия авиабомбалари хавфи қолмасди. Камида 200 километр масофада бу хавфни батамом бартараф этган бўлардик", — деди Украина президенти.
Маълумот учун, THAAD — Қўшма Штатларнинг энг илғор ҳаво ҳужумидаги мудофаа тизимларидан бири бўлиб, у жуда ноёб ва қиммат мажмуа ҳисобланади. Битта батарея нархи тахминан 1–2,7 миллиард доллар, битта ракетаси эса 12–15 миллион долларни ташкил қилади.
Шу сабабли, ушбу тизимнинг Украинага берилиш имконияти паст баҳоланмоқда. Айниқса, Яқин Шарқ давлатларининг ўзига Эрон томонидан зарба берилиш хавфи мавжуд бўлган бир пайтда бу жуда муҳим.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.