Шу йилнинг 1 апрель куни “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент–Ўш–Тошкент йўналиши бўйича илк авиарейс амалга оширилди.
Бу ҳақда “Дунё” АА деб хабар берди.
Ўш халқаро аэропортида Ўзбекистон ҳаво кемаси анъанавий сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Илк рейснинг ўзида Тошкентдан 98 нафар йўловчи учиб келган бўлса, Ўшдан 141 нафар йўловчи Ўзбекистон пойтахтига йўл олди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, йўловчилар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан ташқари Туркия, Хитой ва Корея Республикасидан келган сайёҳлар ҳам борлиги ушбу йўналишнинг халқаро туристик жозибадорлигини кўрсатди.
Парвозлар “Airbus A320” замонавий самолётларида ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Яқин келажакда рейслар сонини 4 тагача ошириш режалаштирилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.