🔴 Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бозор раҳбарининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
❗️ Хусусан, Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, лекин тегишли ҳужжатлари бўлмаган савдо дўконини сотишини, кейинчалик эса унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, “хизмати” эвазига 80 млн сўм талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс тадбиркордан 6600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.