Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилаётган Талабгорлар турнирининг 5-турида навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистонлик гроссмейстер ушбу турда дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири, АҚШ вакили Хикару Накамура билан қора доналарда баҳс олиб борди.
Хикару учун бугунги баҳсда ғалаба қозониш катта аҳамиятга эга эканини инобатга олиб, ҳужумкор ўйин услубини танлади. Хикару ўйин бошида 2 та пиёдани қурбон бериб, ҳужумкор вазиятни қўлга киритиб, Жавоҳир олдига муаммолар қўя бошлади. Синдаров эса рақибнинг барча ҳамлаларини жуда катта аниқликда бартараф этиб, эндшпилда катта устунликка эга бўлди. Натижада Накамура 41-юришда ўз мағлубиятини тан олди.
Синдаров кучли рақиб устидан қозонилган ғалаба туфайли ўз очколари сонини 4,5 тага етказди ва у умумий жадвалда яққол пешқадамлик қилишда давом этади. Иккинчи поғонадаги Фабиано Каруана эса бугун Маттесу Блюбаумни мағлуб этиб, ўз очколарини 3,5 очкога етказиб олди. Икки нафар шахматчи ҳисобида 2,5 очко мавжуд.
Жавоҳир 4-апрель куни 6-тур доирасида хитойлик Вей Йига қарши қора доналарда ўйнайди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.