2 апрел оқшомида Ахендан Франкфурт-май-Майнга кетаётган ICE тезюрар поездида 20 ёшли йигит вагон йўлагига страйкбол гранатасини улоқтирган. Оқибатда бир неча йўловчи жароҳат олган. Жиноятчи иккита пичоқ билан қуролланган ва юзига ниқоб тақиб олган эди.
Маълумотларга кўра, у террорчилик ва қотиллик содир этиш билан таҳдид қилган. Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди. 180 га яқин йўловчи эвакуация қилиниб, вокзалга кириш вақтинча ёпиб қўйилди.
Ҳужум оқибатида камида 12 киши енгил тан жароҳати олди. Бир киши кучли овоз туфайли акустик жароҳат олиб, шифохонага юборилган.
Қўлга олинган шахс — Германия фуқаролигига эга бўлган Ахен шаҳри фуқароси эканлиги аниқланди. Ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.