Афғонистонда теракт: 20 дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистонда теракт: 20 дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистон марказидаги Ғазни шаҳрида портлаш юз берди, қурбонлар бор.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди. Гувоҳлар хавфсизлик хизмати ходимлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашув бўлганини айтган.

Қурбонларнинг аксарияти ҳарбийлар бўлган.

Ҳужум вақтида автомобил ичида жойлаштирилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Бунинг оқибатида 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.   

Маҳаллий касалхона раҳбари жабрланганларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар эканлигини маълум қилган.

Ҳали биронта гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!