Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 16,5 минг кишидан ошди

Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 16,5 минг кишидан ошди

Афғонистонда 2 июнь ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 16,5 минг кишидан ошиб кетди, камида 270 киши вирус қурбонига айланган, деб хабар беради Tolo News.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 16 509 кишини, соғайганлар 1450 кишини ташкил этмоқда.

Ўтган бир сутка ичида яна 759 кишида коронавирус аниқланган ва 5 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!