Афғонистон ўрмонларида дарахт кесиш тақиқланди

Афғонистон ўрмонларида дарахт кесиш тақиқланди

Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ўрмонларда дарахт кесиш ва ёғоч контрабандасини тақиқлади. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати вакили, Ахборот ва маданият вазирининг ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Унинг айтишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун хавфсизлик хизмати ва вилоятлар ҳокимликлари назоратни кучайтиришлари лозим.

Ёғоч Афғонистонда узоқ вақт мобайнида асосий энергия манбаларидан бири бўлиб келган. Бироқ ўрмонларнинг назоратсиз кесилиши дарахтлар сонининг кескин камайишига ва охир-оқибат атроф муҳитнинг ифлосланишига олиб келди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, 2015 йилда Афғонистонда ўрмонларнинг умумий майдони 1,35 миллион гектарга ёки мамлакат ҳудудининг 2,1 фоизига тенг эди. “Толибон” эса ўрмондан майдонини 2025 йилгача 1,9 миллион гектарга етказмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!