Афғонистон: охирги 4 йилда 28,5 минг ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистон: охирги 4 йилда 28,5 минг ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистонда охирги тўрт йилда 28,5 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ҳукуматга қарши гуруҳлар билан тўқнашувларда ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат президенти Ашраф Ғани маълум қилди, дея хабар бермоқда 1TV-news.

Президентнинг айтишича, 2014 йилда НАТОнинг асосий қўшинлари олиб чиқилганидан кейин афғон ҳарбийлари орасида қурбонлар сони кескин оша бошлаган. У 2001-2014 йилларда айнан НАТО ҳарбийлари Афғонистонда хавфсизликни асрашда асосий рол ўйнаганини таъкидлади. 

Айни пайтда Афғонистонда НАТОнинг 16 минг ҳарбий хизматчиси бор, уларнинг асосий вазифаси маҳаллий ҳарбийларни шуғуллантириш ва қуруқликда чекланган махсус операцияларни амалга оширишдир. 

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!