«Абу Сахий»да ука ўз акасини пичоқлади

«Абу Сахий»да ука ўз акасини пичоқлади

Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30лар атрофида, Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази» бозори (собиқ «Абу Сахий») ҳудудидаги дўкон ёнида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Н.М. ўзининг 1991 йилда туғилган акаси О.М. билан жанжаллашиб қолган.

Жанжал вақтида Н.М. ёнидаги пичоқ билан акасининг кўксига санчиб, воқеа жойидан яширинади. О.М. олган жароҳати туфайли шу куни касалхонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уни топиш чоралари кўрилмоқда.

ИИВ матбуот хизмати Шоҳруҳ Ғиёсов ушбу хабарни тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!