Абитуриентлар тест натижаларини 6 усулда аниқлашлари мумкин

Абитуриентлар тест натижаларини 6 усулда аниқлашлари мумкин

2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали:

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орqali:

mandat.dtm.uz сайтининг “Бакалавр-2021” (https://mandat.dtm.uz/Home/Index) бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги telegram ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

5️⃣ QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!