8 ойда умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
Ўзбекистонда шу йилнинг январь-август ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 443 та юридик шахс томонидан 850,3 млрд сўм солиқ тўланган.
Маълумотларга кўра, январь-август ойларида умумий овқатланиш корхоналари 850 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.
Шундан, 145,3 млрд сўми, яъни 17,1 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 2 трлн сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 38,5 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
— ҚҚС – 61,4 млрд сўм;
— ЖШОДС — 45 млрд сўм;
— фойда солиғи – 32,9 млрд сўм;
— бошқа солиқлар — 6 млрд сўм
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).